Масалалар танқидий - таҳлилий кўриб чиқилди
Бугун Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Шуҳрат Атажанов, ташкилий партиявий ишлар бўлими мудири Дурдона Қобулова, сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Умидбек Нурметов, бизнес тузилмалар ҳамда фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими мудири Дилшодбек Ғоипов ҳамда депутатлар қатнашдилар.