Матбуот анжумани: "Муқобил энергия-тежамкорлик омили"

Бугун Қўшкўпир тумани кичик мажлислар залида "Муқобил энергия-тежамкорлик омили", энергия манбаларидан фойдаланишда туман тажрибаси ва самарадорлик мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар, шунингдек, ташкилот раҳбарли ҳам иштирок этишди.

Тадбир мавзусининг бугунги кундаги аҳамияти, долзарблиги юзасидан матбуот котиби томонидан қисқача айтиб ўтилди ва мавзу юзасидан ахборот бериш учун сўз туман ҳокими Бобурбек Эгамовга берилди. 

Туман ҳокими сўзга чиқиб,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарорни тумандаги ижроси бўйича қуйидагича маълумот бериб ўтди: 


Туманда жами 233 та объектларда 2,6 МВт қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунгача 248 та объектларда 1,4 МВт, яъни, 52 фоиз қуёш панеллари ўрнатилган.


Соҳалар кесимида 50 та ижтимоий соҳа ва давлат идораларида 0,5 МВт қуёш панеллари ўрнатилиши белгиланган. Бугунги кунгача 49 та ташкилотда 0,4 МВт, яъни 85 фоиз қуёш панеллари  ўрнатилган. 
Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида 1,1 минг литр қуёш сув иситиш (гелиоколлектор) ўрнатиш режалаштириб, бугунги кунгача 1,4 минг литрли қурилмалар ўрнатилиши таъминланган.


Тадбиркорлик соҳасида 28 та  субъектларига 1,2 МВт қуёш панеллари ўрнатиш режаси белгиланиб, 55 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 0,4 МВт 38 фоиз қуёш панеллари ўрнатилди.
Шу билан биргаликда 152 та хонадонларда қуввати 0,8 МВт бўлган қуёш панеллар ўрнатиш режалаштирилиб, бугунги кунгача 137 та хонадонларда 0,3 МВт, яъни 45 фоиз қуёш панеллари ўрнатилган.
Қарорга кўра, 3 та кўп қаватли уй-жойларда 0,06 МВт қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган. Бугуинги кунда 7 та кўп қаватли уй-жойларда 0,07 МВт, яъни, 119 фоиз қуёш панеллари ўрнатилган.


Матбуот анжуманидан сўнг, ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга ҳоким томонидан жавоб берилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари