Матбуот анжумани
Қўшкўпир туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида туман ҳокими Бобурбек Эгамов мавзу юзасидан кенг маълумот бериб, қарорнинг тумандаги ижроси бўйича батафсил ахборот бериб ўтди.
Анжуманда корхона ва ташкилот раҳбарлари, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир якунида туман ҳокимининг мавзу юзасидан бериб ўтган ахбороти бўйича журналистлар томонидан савол ва таклифлар бериб ўтилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ