Матбуот анжумани ўтказилди
Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда "Қўшкўпир туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар" мавзусида матбуот анжумани ўтказиди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Туман ҳокими Бобурбек Эгамов Қўшкўпир туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2022 йил якунлари ва жорий йилдаги устувор вазифалар хусусида батафсил маълумот берди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари қатор таклифларни билдириб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.
Қўшкўпир тумани ҳокимлиги матбуот хизмати