Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
Қўшкўпир туман ҳокимлиги биносида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир ўтказилди.
Унда туман ҳокими Бобурбек Эгамов, сектор раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, нашриёт ва матбаа соҳаси вакиллари, фахрий журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Бобурбек Эгамов соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, вилоятимиздаги мавжуд кенг ва қулай имкониятларни, давлат ва жамоатчилик ташаббусларини республика матбуоти, телевидение, радио ва интернет саҳифаларида фаол тарғиб этилишида беназир ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари, фахрий журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати