Медаллар топширилди

Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Жорий йилда тумандаги  54 та таълим муассасини 2 162 нафар ўқувчи битирди. Улар орасида энг фаол, зукко ва интилувчан ўқувчилар олтин ва кумуш медаль соҳиби бўлгани янада қувонарли. 

Тадбирни Қўшкўпир тумани ҳокими Бобурбек Эгамов очиб бериб, битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан самимий табриклаб, улар мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан фойдаланиб пухта билим эгаллаши, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз ривожи учун астойдил меҳнат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари томонидан ўқувчи ёшларга олтин ва кумуш медаллар тантанали тарзда топширилди.  

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари