Медиа тур
Медиа тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Зафарбек Матназаров йиғилган журналист ва блогерларга қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу йилги кутилаётган натижалар бўйича ахборот бериб ўтди.
Шунингдек, медиа-тур иштирокчилари ҳамда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун Қўшкўпир тумани “Ҳайробод” қишлоғида жойлашган кўп тармоқли “Нурулло” фермер хўжалиги фаолияти билан таништирилди.
Фермер хўжалигида асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолига арзон ва сифатли етказиш мақсадида музлатгичда сақлаш йўлга қўйилган бўлиб, етарлича барча маҳсулотлар жамғарилган.
Нуруллаев Нураддин раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги тасарруфида жами 198,4 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари мавжуд бўлиб, шундан боғзорлар 26 гектарни, узумзорлар 6 гектарни, пахта 74 гектарни, ғалла 50 гектарни ва бошқа қишлоқ хўжалиги экин майдонларини ташкил қилади.
Жорий йилда мевали маҳсулотлардан олма 235 тонна, узум 120 тонна етиштирилган.
Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, жорий йил пахта ҳосили учун 74 гектар майдондан 325,5 тонна пахта ҳомашёсини етиштириш ва топшириш бўйича шартнома тузилиб, бугунги кун ҳолатига 246 тонна топширган. Хосилдорлик ўртача 33,2 центнерни ташкил қилмоқда. Ҳозирда, пахта йиғим-терим уюшқоқлик билан давом этмоқда.
50 гектар майдондан 330 тонна буғдой етиштириб, ҳосилдорлик ўртача 66 центнерни ташкил қилган.Бундан ташқари сабзавот, картошка, полиз, гўшт, сут маҳсулотлари ҳам етиштириляпти.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ