Медиа-тур
Қўшкўпир тумани "Ёвғир" маҳалласидаги кўп қаватли уй жойлар ва қурилиши режалаштирилган янги объектларга медиа-тур ташкил қилинди.
Меди тур давомида иштирокчиларига бу ерда қуриб битказилган уй-жойлар билан яқиндан таништирилди.Мазкур массивда ҳар хил типдаги 111 та 2810 та квартирали уй-жойлар қурилиши режалаштирилмоқда. 2022 йилда 7 та 5-қаватли 170 намунавий уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилган. 2023 йилда 11 та 5-қаватли 220 намунавий уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилган.
Бугунги кунга қадар массивда 18 та 5-қаватли 390 намунавий уй-жойлар фойдоланишга топширилган. (шундан 15 таси 1 подезли 3 таси 3 подезли)
Шу жумладан, 2023-2026 йилларда;
1-босқичда 21,0 гектар ер майдонида 61 та 1790 квартирали уй-жойлар ва инфратузулма объектлари;
2-босқичда 11,8 гектар ер майдонида 30 та 1020 квартирали уй-жойлар қурилиши;
2023 йилда “Янги Ўзбекистон” массивидан 22 та 5-қаватли намунавий уй-жойлар аукцион савдоларига тадбиркорлар томонидан олинган.
2024 йилда массивдан 38 та 5-қаватли намунавий уй-жойлар аукцион савдоларига чиқарилмоқда.
Муҳандислик тармоқлари қурилиши учун 61 871,24 млн.сўм сарфланади.
Шунингдек;
- Ободонлаштириш ишлари учун 6,5 гектар ер майдони 3744,49 млн.сўм (шундан, 2023 йилда 1,5 гектар, 860,4 млн.сўм)
- Ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш учун, 9,546 км, 8336,99 млн.сўм (шундан,2023 йилда 1,316 км, 860,4 млн.сўм)
- Электр тармоқлари қуриш учун, 23,480 км, 12675,76 млн.сўм (шундан, 2023 йилда 2,656 км, 2399,73 млн.сўм)
- Алоқа тармоқлари қуриш учун, 6,25 км, 1234,85 млн.сўм (шундан, 2023 йилда 1,7 км, 280,17 млн.сўм)
- Газ тармоқлари қуриш учун, 9,596 км, 1886,85 млн.сўм (шундан, 2023 йилда 0,8 км, 505,59 млн.сўм)
- Иситиш тармоқлари қуриш учун, 11,866 км, 15717,2 млн.сўм (шундан, 2023 йилда 3,148 км, 3856,95 млн.сўм)
- Йўл тармоқлари қуриш учун, 9,420 км, 18274,92 млн.сўм (шундан, 2023 йилда 1,170 км, 3176,41 млн.сўм) сарфланади.
Бундан ташқари ушбу ҳудудда 528 ўринли 1 та мактаб ва 240 ўринли 2 та мактабгача таълим муассасалалари, 100 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиника ҳамда маҳалла маркази ва тадбиркорлик бинолари қурилиши режалаштирилган.
2024 йилда ушбу ҳудудда жами 17 та 5 қаватли 440 хонадонли (шундан 7 таси 1 подезли 2 дона 3 подезли, 4 таси 2 подезли) турар жойлар қурилиши режалаштирилган.
Ушбу ҳудудда 16 млрд 200 млн.сўм маблағ ҳисобига 528 ўринли 1 та янги мактаб қурилиш ишлари (пудратчи ташкилот "Бунёдкор" МЧЖ) қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, массивда 657 млн.сўм маблағ хисобига “Ёвғир” маҳалла фуқаролар йиғини учун давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида (пудратчи ташкилот “Тозабоғ Ихтисослаштирилган Бино Курилиш” МЧЖ) янги бино қурилиш ишлари олиб борилмоқда.