Вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят сектор раҳбарлари ва Бандлик Бош бошқармаси бошлиғи томонидан қабул қилинган Қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 декабрь куни Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда 39 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 105 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида иштирок этган "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 57 нафар фуқароларга доимий ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилиб, 41 нафарига меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.