Муаммоларни бартараф этиш мақсадида

Жорий йил 13 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 139 та таклифларга овоз берилди.

Овоз бериш якунларига кўра, энг кўп овоз тўплаган 4 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди. Жумладан:

1-ўрин:

18-сон мактабни физика, кимё, биология лобораториялари билан жиҳозлаш таклифи (суммаси 300 млн сўм) -460 та овоз тўплади;

2-ўрин:

“Гулзор” маҳалласи ички кўчасининг 500 м майдонига асфалть ётқизиш таклифи (суммаси 500 млн сўм) -384 та овоз тўплади;

3-ўрин:

“Баҳористон” маҳалласи Ал-Хоразмий кўчасидаги эски трансформаторни янгилаш ва янгисини ўрнатиш таклифи (суммаси 80 млн сўм) -359 та овоз тўплади;

4-ўрин:

Кутубхонани таъмирлаш таклифи (суммаси 150 млн сўм) -319 та овозни ташкил этди.  

Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1 млрд 424 млн сўм ажратилган.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари