Муҳим сиёсий тадбир олдидан

 Жуда қисқа фурсат яъни икки кундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Бутун халқимиз интиқлик билан кутаётган ана шу кунда Ватанимиз тақдири, келажагимиз учун муҳим бўлган улкан сиёсий жараён амалга оширилади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 124-сайлов Қўшкўпир сайлов округидан кўрсатилган номзод Муборак Аҳмедова Қўшкўпир туманидаги  Ўзбекистон, Шихмаҳшад, Довуд маҳаллаларида яшовчи сайловчилар билан учрашди. Унда маҳаллалар аҳли, партия фаоллари, ёшлар иштирок этдилар.

Маълумки, партиянинг сайловолди дастури – барча даражадаги депутатликка номзоднинг дастури учун асос бўлиб хизмат қилади. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоднинг дастурида, энг аввало, қонунлар қабул қилиш, уларнинг бажарилишини парламент томонидан назорат қилиш орқали муаммоларни ечишга кўмаклашиш, аниқ бир сайлов округидаги сайловчиларнинг давлат манфаатларига жавоб берувчи эҳтиёжларини ҳисобга олиш масалалари акс этиши керак, албатта.

– “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” шиори остида сайловчиларга ўз дастуримизни тақдим қилар эканмиз, мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаганлигини эътироф қиламиз. Ўтган давр биз учун ҳаққиий миллий тикланиш даври бўлди. Энди бизни юксалиш йўли кутмоқда. Миллий юксалиш деганда, биз мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини ҳар томонлама юқори босқичга кўтаришни тушунамиз. Партиямиз сайловолди дастурида ушбу мақсадга эришиш учун қандай изчил чоралар кўриш зарурлиги аниқ ва равшан белгиланган, - дейди, М.Аҳмедова.

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари