Муқаддасдир ватан байроғи!
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонуни қабул қилинган кун муносабати билан “Муқаддасдир ватан байроғи!” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Қўшкўпир туман ҳокими ўринбосари Х.Рахимов очиб берди.
Унда туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Миллий гвардия, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ахборот кутубхона маркази, "Ҳаёт кўзгуси" муҳарририяти, Халқ таълими бўлими, мактаблардаги ижодий тарғиботчилар ва ЧЁТ ўқитувчилари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Сардорлар Кенгаши, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Қўшкўпир туман бўлинмаси, 1- сон ИМИ, 25- сон мактаб, 4- сон мактаб, 4- сон ИМИ, 1- сон мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келганлиги, аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганликлари тўғрисида сўз юритишди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърий чиқишлари ҳамда куй-қўшиқлари намойиш этилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ