Мустақиллик шараф лентаси
Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши раиси М.Хўжаева ҳамда туман сардорлари томонидан Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан юртдошларимизни табриклаш мақсадида “Мустақиллик шараф лентаси” акцияси ўтказилди.
Шунингдек, Урганч шаҳрида жойлашган буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди мажмуасида ҳам акциямиз давом этди. Акция давомида, сардорларимиз мажмуада саёҳат қилиб юрган бир гуруҳ юртдошларимизга, нуроний отахон ва онахонларга, болажонларга ва ёшларга “Мустақиллик шараф ленталари” тақиб, байрам билан муборакбод қилишди.
Юртдошларимиз ўтказилган акциядан хурсанд бўлиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
“Янги Ўзбекистонда, эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги акциямиз барча маҳаллаларимизда давом этмоқда.
Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллик қутлуғ байрами билан барчани муборакбод этамиз!!!