НАФАҚА
Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.
Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қўшимча беш кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши шарт.
РАВШАНБЕК ЖУМАНИЯЗОВ
Пенсия жамғармаси туман
бўлими бошлиғи.