НАФАҚАДАГИ УСТОЗ АЁЛЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ
Қўшкўпир туманидаги 2- сон мактабида Қўшкўпир туман Фахрийлар Кенгаши раиси Бектурди Собиров ташаббуси билан Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида таълим соҳасида хизмат кўрсатиб, ҳозирги кунда нафақадаги устоз мураббий аёллар учун 8- март- Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ташкил қилинди. 2-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан оналарни,аёлларни мадҳ қилувчи шеър ва қўшиқлар янграб, дилтортар тароналар тақдим қилинди. Ўзбекистон халқ бахшиси Норбек бахши Aбдуллаев, хонанда Улуғбек Aзимов томонидан куйланган жонли куй-қўшиқлари даврага ўзгача файз бахш этди. Тадбир сўнгида барча устозлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.