НАФОСАТ БАЙРАМИ ШУКУҲИТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МАСКАНЛАРИДА
НАФОСАТ БАЙРАМИ ШУКУҲИ
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МАСКАНЛАРИДА
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган.
Қўшкўпир туманининг барча таълим ва тарбия масканларида ҳам 8-март “Халқаро хотин-қизлар” куни кенг нишонланмоқда.
4-сон МТТ да "Жаннатим-онам" мавзусида ўтказилган кеча барчанинг қалбига хушнудлик бахш этди. Тадбирда келажагимиз эгалари бўлган тарбияланувчилар томонидан онажонларимизга аталган шеърлар айтилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбирда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Хўжаева, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари О.Эшчановлар томонидан она сиймосининг нақадар буюк эканлиги ҳақида сўз юритдилар.
Обуна бўлиш учун:
https://t.me/qoshkopirhokimlik