НАМУНАЛИ ХОНАДОНДА СЕМИНАР
НАМУНАЛИ ХОНАДОНДА СЕМИНАР
Аҳолига парранда, қуён, эчки, қорамол ва асалари уялари тарқатиш ва аҳолини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий қилиш мақсадида туманимиздаги “Кўназей” маҳалласида наъмунали хонадонлардан бири Оллаёров Жамоладдин хонадонида аҳоли вакиллари учун семинар ташкил этилди. Семинарни туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Худайберганова очиб бериб, аҳоли вакилларига уй шароитида парранда, қуён, қўй, эчки, қорамол ва асалари уялари боқиб даромад олиш ҳақида тавсиялар берди. Шунингдек, семинарда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер егалари кенгаши раиси Д.Ўрозметов, тизимни жорий этиш бўйича штаб аъзолари, МФЙ раислари ва “Кўназей” маҳалласидаги аҳоли вакиллари иштирок этишди. Семинар давомида Д.Ўрозметов биринчи сектор ҳудудида фаолият олиб бораётган “Темир қолмиқ томорқа хизматлари” МЧЖ кластери фаолияти билан фуқароларни таништирар экан парранда, қуён, қўй, эчки,қорамол ва асалари уялари озуқа маҳсулотларини етказиб берилиши ва аҳолидан тайёр маҳсулотларни сотиб олиш тартиби ҳақида тушунтириш берди. Хонадон эгаси иштирокчиларига уй шароитида парранда, қуён, қўй, эчки,қорамол ва асалари уяларидан даромад олиш ҳақида сўзлаб ўз тавсияларини берди. Семинарда иштирок этган МФЙ раислари ва аҳоли вакиллари хонадонда уй ҳайвонларини парваришлаш, боғ агротехникаси талаб даражасида бажарилишига, мевали ва манзарали дарахтларни шунингдек, янги кўчатларни парвариш қилинишига гувоҳ бўлдилар. Бундай ишлар орқали ишсиз аҳолини банд қилиш юзасидан МФЙ раисларига аҳолига тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш юзасидан топшириқлар берилди. Семинар барчада катта таасурот қолдирди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ