НАРХ-НАВО БАРҚАРОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Мамлакатимизда айни вақтда COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли эълон қилинган карантин пайтида деҳқон бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш бўйича Қўшкўпир туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, аҳолининг барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Қўшкўпир тумани кундалик деҳқон бозорида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Савдо ярмаркасида мол гўшти 40000 сўм, пиёз 3000-3500 сўм, картошка 3500-4000 сўмдан сотилмоқда. Карантин эълон қилинди дегани озиқ-овқат маҳсулотлар танқислиги кузатилиб, нархи ошади, дегани эмас.