НАСЛЛИ ҚОРАМОЛЛАР КЎПАЙТИРИЛМОҚДА

Қўшкўпир туманида наслчиликка ихтисослаштирилган чорвачилик йўналишидаги соҳаларнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу бир томондан аҳолини наслли қорамоллар билан таъминлашга қаратилган бўлса, иккинчи томондан эса экспорт салоҳиятини юксалтиришга, сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқиб, бозорларни таъминлашга хизмат қилади.


Тумандаги “Беҳруз-Феруз” фермер хўжалиги ҳам айнан наслчиликка ихтисослаштирилган. Бугунги кунда 2 гектар ферма майдонида жами 317 бош қора мол етиштирилмоқда.

Ушбу қорамолларнинг 2 хил зоти мавжуд бўлиб, қора-ола галештин ҳамда Австриянинг сментал зотли моллари Германия давлатидан келтирилган. Ушбу қорамоллардан 1 йилда 90-100 бош бузоқ туғилади ва аҳоли зотли анашундай қорамоллар билан таъминланади. Сигирларнинг сут маҳсулоти эса бозорларга экспорт қилинади.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари