НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда уй-жой, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, йўл, кредит, кадастр, суд-ҳуқуқ, тадбиркорлик учун ер масалалари бўйича билдирилган мурожаатлар бирма-бир кўриб чиқилди. Кўпгина муаммолар жойида ҳал этилган бўлса, айримларини ижобий ечимини топиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни бирма-бир тинглади ва ечимига эътибор қаратди. Шу ернинг ўзида 15 та мурожаат қаноатлантирилди, 12 та мурожаатнинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди. 9 та мурожаат юзасидан эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ