НАВРЎЗ 2023

 

Наврўз азал-азалдан уйғониш даври, янги меҳнат мавсумининг бошланиши, тўкин-сочинлик, мўл-кўлчиликнинг бошланиши билан қалбларимизга муҳрланган. Кўклам шабодаси уфуриб турган  ушбу  фарахбахш онларда инсон табиат билан янада яқинроқ  ва уйғун бўлиб яшашга, атрофдаги одамларга, оиласи, ёру дўстларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳурмат, эҳтиром ҳамда меҳр-оқибат кўрсатишга  эҳтиёж сезади.

Бир сўз билан айтганда, халқимиз, жумладан, туманимиз  аҳолиси Наврўзни ана ана шундай  эзгу тамойиллар – ободлик, орасталик, хайру саховат ила кутиб олмоқда.

Бу йилги Наврўз байрами  туманимизда ҳам оммавий халқ сайли тарзида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!”  шиори остида  кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. Асосий тантаналар бугун шиорлар ва гуллар билан байрамона безатилган.

Бугунги байрам тадбирлари доирасида тумандаги барча МФЙлар, корхона-ташкилот ва муассасалар учун ажратилган ҳудудлар ўзига хос услубда безатилиб, миллий баҳорий пишириқлар, дошқозонларда тайёрланган сумалак ва ош таомлари, дастурхонга тортилди.

Наврўз шодиёналарида миллий халқ ўйинлари, фолклор жамоаларининг чиқиши, полвонлар беллашуви,  дорбозларнинг дор ўйинлари, “Моҳир пазандарлар” фестивали барчада катта таассурот қолдирди.

Байрам тадбири давомида Маданият бўлимининг хушовоз санъаткорлар томонидан шўх-шодон куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлаб, тадбир иштирокчиларига чинакам байрам кайфиятини улашиб, барчани рақсга чорлади.

Байрам тадбирлари туманимиздаги барча қишлоқ ва маҳаллаларда, таълим масканларида, ташкилот ва муассасаларда давом этмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Сардорлар Кенгаши томонидан "Билимдонлик" викторинлари ҳам ўтказилди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари