НОГИРОНЛИК АРАВАЧАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Аҳолининг ёрдамга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд қисмини қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш халқимизга хос хусусиятлардан саналади.
Қўшкўпир туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг 10 нафарига ёрдам сифатида ногиронлик аравачалари ва бир дона қулоқ эшитиш мосламаси топширилди.

Ногиронлик аравачаларини топшириш жараёнида Хоразм вилояти Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ғайрат Абдурахмонов, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими мутахассиси Динора Сатторова, туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими мутахассиси Дилора Юсупова ва Феруза Исмоиловалар иштирок этдилар.


Кўнгиллар тоғдек кўтарилган фуқаролар эндиликда фақат уйда ўтирмасдан, тоза ҳавони айланиш, ташқарига чиқиб қўшнилар билан суҳбат қуришларини мамнунлик билан ифода этдилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари