НОГИРОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Қўшкўпир туманида 3-декабрь–“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ижтимоий химояга мухтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олинди. Уларнинг уйларига борилиб, совғалар улашилди.

         ЎзХДП Хоразм вилояти Кенгаши хотин-қизлар ва ёшлар ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири Ш.Маткаримова, туман Кенгаши депутати Д.Сатторова, ЎзХДП туман Кенгаши раиси М.Тангриберганов, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ходими Н.Шержиев ҳамда туман ногиронлар жамияти ҳудудий бўлинмаси раиси Г.Мадримовалар томонидан “Баҳористон”, “Чаманзор”, “Янгилик”, “Гулзор” маҳаллаларида яшовчи 9 та хонадонга совғалар топширилди.

-Бугунги алоҳида эътибор, эзгу тилаклар қалбимизни тоғдек кўтарди,-дейди “Янгилик” маҳалласида яшовчи имконияти чекланган фуқаро Алижон Юсупов.-Менга байрам муносабати билан совға-саломлар берилди. Мен бундай эътибордан жуда мамнунман.

 

Ана шундай шукроналик сўзлари бугун кўпчиликнинг тилидан янгради.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари