Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қўйилган номзод Руслон Рўзметовнинг Қўшкўпир туманида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Номзод 23, 26-сон мактабларда ҳамда Оқдарбанд қишлоғидаги Маданият марказида бўлиб сайловчиларга ўзининг сайлов олди дастуридаги режалари билан таништирди. Савол-жавоблар, қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда якунланган учрашув сайловчиларда катта таассурот қолдирди.