НОМЗОДЛАР ХАЛҚ ОРАСИДАучрашувлар ташкил қилмоқдалар
Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар олдидан ҳар бир номзод халқ орасида бўлиб, учрашувлар ўтказмоқдалар. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 124-Қўшкўпир сайлов округидан номзод Қобулова Дурдона Отабаевна УрДУ да таҳсил олаётган талабалар билан учрашди. Ўзининг сайловолди дастуридан ўрин олган ҳамда келгусида қилиши лозим бўлган режалари билан таништирди. Учрашувнинг давоми Қўшкўпир қурилиш ва транспорт КҲҚ да ёшлар билан бўлиб ўтди. Унда мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар ҳам иштирок этиб, ўзларини қизиқтираётган саволлари билан мурожаат қилдилар. Учрашув давомида мактабгача таьлимда хусусий секторининг роли ва ўрни тўғрисида фикрлар билдирилди. Учрашувлар давом этмоқда.