-Ишсиз вақтимизда бироз қийналардик,-дейди Зебо Бобожонова.-Бугун эса ишлимиз, маҳалламизда тадбиркорлар сафи кенгаймоқда, натижада биз каби ишсиз аёллар учун янги иш ўринлари яратилиб, иш билан таъминланмоқдамиз.
Ҳақиқатдан, бугун тадбиркорларга ҳар жиҳатдан кенг имкониятлар яратилмоқда. Ўз бизнес режасини амалга оширган тадбиркор нафақат ўзини фаолиятини кенгайтиради, балки кўпларга иш ўрни яратишга ҳисса қўшмоқда.
Қўшкўпир тумани "Илгалди" маҳалласида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган Дилмурод Худоёров нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида “НОН ЦЕХ” ни ишга туширди. Бугун маҳалладаги 4 нафар қиз иш билан таъминланган.