НОН ВА НОН МАҲСУЛОТЛАРИ АҲОЛИГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
Қўшкўпир тумани марказида фаолият олиб бораётган “Равшанбек” оилавий корхонаси бугунги кунда ўзининг сифатли нон ва нон маҳсулотлари билан халқимизга хизмат кўрсатмоқда.
Хитойдан олиб келинган замонавий нон пиширгич техникалари ёрдамида 1 кунда 500 та бухонка, 600 дона хотдог блочкаси, 60-70 дона қора нон маҳсулотлари тайёрланади ва тумандаги ички бозор ва дўконларга арзонлаштирилган нархларда етказилмоқда.
Иш вақтимиз эрта бошланади,-дейди иш юритувчи Ирода Бекчанова.-соат 7:00 гача маҳсулотларимиз халқимиз дастурхонига тайёр бўлади. Нон маҳсулотларидан ташқари ширинликлар ҳам тайёрлаймиз. Ойлик маошимиз яхши.
65 млн сўм кредит эвазига манашу нон цехни ташкил қилдик,-дейди тадбиркор Санжар Абдушарипов.-Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик билан шуғулланаман деган инсонга шароитлар яратиб берилган. Фақатгина инсонда хоҳиш, мақсад ва ҳаракат бўлса етарли.