Бугун 27ноябрь куни “Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги” муносабати билан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Қўшкўпир туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан Иттифоқ маҳалласида жойлашган маданият уйида спортнинг шашка, шахмат, қўл-қайириш турларидан мусобақа ўтказилди. Унда маҳалладаги спорт билан шуғулланувчи жами 30 нафар иштирокчи қатнашди. Мусобақа жуда юқори савияда ўтказилди.