Нафақа ва қўшимча тўловлар

Нафақа ва қўшимча тўловлар энди фуқароларнинг мурожаатисиз тайинлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамaсининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори билан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланди.

Низом билан қуйидаги нафақа турлари белгиланди:

- ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақа; 
- парваришлаш нафақаси;
- ногиронлик нафақаси;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
- ёшга доир нафақа.
Бунда, 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси ҳамда парваришлаш нафақаси Пенсия жамғармаси томонидан ахборот тизимлардаги маълумотлар асосида “проактив шакл”да фуқаронинг мурожаатисиз ва ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмасдан тайинланади.

Ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақалари Давлат хизматлари марказига паспорт ёки ID карта тақдим этиш орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон равишда мурожаат қилиш орқали Пенсия жамғармаси томонидан автоматик равишда тайинланиши белгиланди.

18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси ҳамда парваришлаш нафақаси ушбу тоифа шахсларга бошқа турдаги нафақа ёки пенсия олишидан қатъий назар ногиронлиги бор бўлган бола 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади.

Нафақалар ахборот тизимлардаги маълумотлар асосида инсон омилисиз 5 дақиқалик муддатда тайинланади.

Қарор билан шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўловловни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра:

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар тоифаси;
ахборот тизимларидан олинган маълумотлар орқали Пенсия жамғармаси томонидан ушбу шахсларга тоифасига “проактив шакл”да фуқаронинг ҳеч қандай мурожаати ва ҳужжатларисиз базавий ҳисоблаш миқдорда ҳар ой қўшимча тўлов тўланиши;
қўшимча тўлов фуқаронинг пенсия ёки нафақа олишидан қатъи назар тўланиши белгиланди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

тумани бўлими бошлиғи Р.Жуманиязов


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари