Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 124-Қўшкўпир сайлов округидан қўйилган номзод Қобулова Дурдона Отабаевна навбатдаги сайловолди тарғибот учрашувини ўтказди. Ушбу учрашув Қўшкўпир туманидаги 10, 17, 25, 44, 18, 48, 19-сон мактабларда бўлиб ўтди. Тарғибот режасига эндиликда барча мигрантларни қонуний ишга юбориш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва бу борада мукаммал янги кодекс ишлаб чиқиш ташаббусининг киритилгани ҳамда сайловолди дастуридан ўрин олган халқчил устувор вазифалар сайловчилар диққат марказида бўлди. Ушбу учрашув савол-жавоблар ва музокаралар асосида якунланди. Учрашувлар давом этмоқда.