O'zLiDeP Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

O'zLiDeP Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия туман Кенгаши аъзолари, депутатлар иштирок қилдилар. Кун тартибида туман партия ташкилоти қошида Фаҳрийлар кенгашини тузиш масаласи кўриб чиқилди.

Кенгаш йиғилишида партия вилоят Кенгаши ташкилий, партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Д.Қобулова иштирок қилди ва сўзга чиқди.

Нотиқ ўз сўзида  Президентимиз  Ш.  Мирзиёев  ташаббуси  билан  амалга оширилаётган,  Ўзбекистонда  бутунлай  янги  даврни  бошлаб  берган  туб ислоҳотлар   барча  соҳаларини  қамраб  олгани.  Хусусан,  кекса  авлод вакилларини  ҳар  томонлама  қўллаб-қувватлаш  борасида  ҳам  кўплаб  ишлар амалга оширилаётгани кейинги беш йил ичида бу борада  20 та ҳуқуқий –норматив ҳужжат  қабул  қилинди  ва  16  та  дан  ортиқ  меъёрий  ҳужжат такомиллаштирилганига урғу берди.

Муҳтарам  Президентимиз  томонидан  амалга  оширилаётган ислоҳотлардан  кексаларимиз  ниҳоятда  хурсандлиги ва  уларда  ҳам  ватанимиз келажаги ва эртасига бўлган ишонч уйғонганига тўхталиб, партиямиз томонидан  давлатимиз  раҳбарининг ана шу йўналишдаги оқилона  сиёсатига ҳамоҳанг равишда иш олиб бориётгани, бу борада бажаришимиз учун лозим бўлган ишлар партия  дастуридан ҳам  ўрин  олгани ҳақида гапирди ва   O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг 2021 йил 15 ноябр куни ўтказилган IX мажлисида Фахрийлар кенгашини тузиш  таклифи киритилгани тўғрисида тўхталиб,  Партия Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси томонидан Фаҳрийлар кенгашининг низоми белгилаб берилганни ҳақида гапирди.

Туман Кенгаши раиси Г.Исломова сўзга чиқиб  O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг 2021 йил 15 ноябр куни ўтказилган IX мажлисида Фахрийлар кенгашини тузиш  таклифи киритилгани тўғрисида тўхталиб,  Партия Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси томонидан Фаҳрийлар кенгашининг низоми белгилаб берилганни ҳақида гапирди. Низомга кўра туман, шаҳар партия ташкилотларида кенгашлари аъзоларининг сони 9 нафардан иборат бўлиши лозимлиги ҳамда Фаҳрийлар Кенгаши раиси сайланиши лозимлигини тўғрисида гапирди ва кўп йиллардан буён туман партия ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйган, партия фаоли Қўшкўпир туман Дехқон бозори масъуляти чекланган жамияти раиси Болтаев Шухрат Ражабович номзодини илгари сурди.

Йиғилишда сўзга чиққан депутатлар Г.Султонова, Н.Нруллаев ҳамда партия фаоли Г.Эшчанова, Н.Шержиевлар номзод Ш.Болтаев тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Номзод овозга қўйилиб, бир овоздан қўллаб қувватланди.

  Йиғилишга таклиф қилинган  Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими раҳбарининг кексалар масалалари бўйича ўринбосари Султонназир Ўразметов сўзга чиқиб, партия қошида Фаҳрийлар кенгаши тузиш ташаббуси жуда бир яхши ташаббус эканлиги ва ташкил қилинажак Фахрийлар кенгаши билан хамкорлик йўлга қўйилиб, туманимиз нуфузини  янада  юксалиши, кексалар мурожжатлари билан ишлаш, улар билан ўтказилааётган  турли  тадбирлар,  лойиҳалар  савияси  янада яхшиланишига муносиб ҳисса қўшади деб ишонч билдириб, кенгаш фаолиятига омад тилад.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари