ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ФАРОВОНЛИК ҲУКМ СУРАДИ
Айни кунларда Қўшкўпир туманининг кўплаб маҳаллаларида маҳаллани обод ва фаровон қилиш йўлида ишлар қизғин давом этмоқда. “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган маҳаллаларга қўшимча тарзда аҳолининг ташаббуси билан “Ғалаба” маҳалласида ҳам кенг қамровли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Маҳаллада фуқароларнинг ўзлари яшаб турган хонадон, кўча ва маҳалла ҳудудини обод қилиш, санитария маданиятини қарор топтиришда ҳамжиҳатлик, бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда.
Дарахтларга шакл бериш, оқлаш, уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш билан бирга йўл, газ, электр, алоқа, ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Дарвоқе, ободлик бор жойда файз-барака ҳукм суради, дея мамнун бўлаётган аҳоли вакиллари ғайрат ва шижоат билан ишга киришишган.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ