Ободлик кўнгилдан бошланади. Эрта тонгдан гўзаллик ва нафосат уфуриб турган атроф-муҳитни кўриб дилингиз яйрайди. Ҳа, халқимиз асрлар давомида тозалик, озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон бу борада бошқаларга ибрат, ўрнак бўлишга интилган.
Қўшкўпир туманида ҳам ободончилик ишлари юқори савияда ташкил қилиниб, атроф гўзаллиги яна чирой очмоқда. Йўл четларига ҳар хил турдаги гул кўчатлари ўтқазилиб, нафосат олами ҳукм сурмоқда.