ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамияти хамда 2021-йилда қишлоқ-хўжалиги соҳасида туманда амалга оширилиши лозим бўлган янги лойиҳалар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда туман ҳокими Ж.Раҳимов, туман прокурори М.Хожаев, туман ИИБ бошлиғи Ж.Мадаминов, шунингдек, тегишли ташкилот раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари қатнашдилар.
Мулоқот давомида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қўшимча шароитлар яратиш, аграр соҳанинг барча тармоқларини молиялаштириш, ички бозорларда озиқ-овқат хавфсизлиги, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш бўйича тегишли ташкилот раҳбари ҳим маълумот бериб ўтдилар. Шунингдек, туман ҳокими галдаги режалар, амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар ва экспортбоп маҳсулотларни етиштириш муҳимлиги бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди. Очиқ мулоқот давомида қишлоқ хўжалиги ходимлари ўз фикрларини билдириб ўтдилар ва муаммо ҳамда масалаларига жавоб олдилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари