Қўшкўпир туманининг “Кўназей” маҳалласида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Ҳудудда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”нинг ишлаши бўйича ўтказилган очиқ мулоқот жараёнида тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, маҳалла фуқаролари, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирок этдилар.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Артиқов томонидан мамлакатимизда аёллар ва ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмаётганлиги, барча фуқароларнинг, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширишда барча имкониятларнинг сафарбар этилаётганлиги хусусида маълумот бериб ўтилди.