ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Қўшкўпир туман ҳокимлигида "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналиши таҳлили" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.Унда туманда мурожаатлар билан ишлашнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди.
Очиқ мулоқотда Қўшкўпир туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўразметов, туман Адлия бўлими бошлиғи Қ.Ражабов сўз олиб, мазкур тизимнинг ҳуқуқий асослари, туманда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти, мурожаатларни ҳал этишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этдилар.
Мулоқот давомида туман ҳокимлигига келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш тартиби, бу борада амалиётда йўлга қўйилган самарали тизимлар ва амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар таъкидлаб ўтилди ҳамда мурожаатларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.
Очиқ мулоқотда мутасаддилар, журналист ва блогерлар аҳоли мурожаатлари бўйича янгича тизимда ишлаш юзасидан ўз фикр ва режаларини баён этди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати