ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида "Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар" юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқотда туман ҳокими Бобурбек Эгамов сўзга чиқиб, туманда ахолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш борасида қилинган ишлар тўғрисида сўз юритди.
Шундан сўнг, Қўшкўпир тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Анварбек Кенжаев тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммолар ва мурожаатларни тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишига кўмаклашиш, маҳалладаги бўш бино ва ер майдонларини аниқлаб, уларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратиш ва шу каби ҳоким ёрдамчилари томонидан қилинаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати