ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ў.Назаров, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Ш.Жўраев, ЖИБ Қўшкўпир туман суди раиси А.Аминов,  Урганч туманлараро суди судяси Т.Юсупов ва Урганч туманлараро маъмурий суди судяси С.Аллабергановлар томонидан Қўшкўпир туманидаги "Зарбдор", "Маданият"  ва "Ёвғир" маҳаллаларида очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир маҳалладаги фуқаролар билан жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида суҳбат қилиб, аҳолининг таклифларини ҳам эшитишди.

Маҳалларида давом этган мулоқотларда ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, жиноятларнинг олдини олиш бўйича таклиф ва муаммоларини эшитишди. ҳамда маҳалла бешлигининг фаолиятини янада яхшилаш чоралари белгилаб олинди.

Асосийси, ишчи гуруҳнинг ҳудудлардаги мулоқотларида жиноятчиликка олиб борадиган ҳеч бир масала ва жиноят содир этиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс эътибордан четда қолмади.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари