ОЧИҚ МУЛОҚОТ
#Ochiq_muloqot
ОЧИҚ МУЛОҚОТ
“Кўназей” маҳалласида жойлашган 21-сонли мактабда туманда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Ж.Рахимов, Республикадан бириктирилган вакил Б.Қурбонов, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи О.Артиков ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида аҳоли билан учрашув ташкил этилди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда аҳоли вакиллари томонидан тадбиркорлик, бандлик, кредит каби масалалар билан боғлиқ мурожаатларга атрофлича жавоб берилди. Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар бериб ўтилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ