ОЧИҚ МУЛОҚОТ

#Ochiq_muloqot
ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Бугун “Қадрият” ва “Кўктом” маҳаллалари фуқаролари билан туманда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Ж.Рахимов, Республикадан бириктирилган вакил Б.Қурбонов ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида аҳоли билан учрашув ташкил этилди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда аҳоли вакиллари томонидан тадбиркорлик, бандлик, кредит каби масалалар билан боғлиқ  мурожаатларга атрофлича жавоб берилди. Мурожаатларнинг  кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан  тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар бериб ўтилди.  Шунингдек, мулоқот давомида  “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида “Кўктом” маҳалласида амалга ошириладиган ишлар ҳақида аҳолига тушунтириш берилди.  

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари