ОЧИҚ МУЛОҚОТ
ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Бугун Қўшкўпир туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Ж.Рахимов иштирокида туманда “Маҳаллабай ишлаш” тизими ва маҳаллаларда бириктирилган ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги натижалари ҳақида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Очиқ мулоқотда мавзу юзасидан ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз борди. Шунингдек, мулоқотда иштирок этган ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга туман ҳокими томонидан атрофлича жавоб берилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ