ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Бугун Қўшкўпир туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Худайберганова Сайёра Бекбаевна иштирокида туманда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш, уларнинг касб ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлаш, соғлом она ва бола концепсиясини амалга ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Очиқ мулоқотда мавзу юзасидан ҳотин-қизлар фаоллари томонидан олиб борилаётган ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз борди. Шунингдек, мулоқотда иштирок этган ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.