ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Бугун Қўшкўпир туман ҳокимлигида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" рўйҳатидаги фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Қўшкўпир туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова, туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи Х.Ибрагимов, туман ҳокимлиги  иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлим бошлиғи ўринбосари А.Тоиров, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, ОАВ вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Очиқ мулоқот давомида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйҳатда турувчи фуқароларга кўрсатилган ёрдамлар,  тадбиркорлигини ривожлантириш учун кредит олиш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида туманда амалга оширилган ишлар бўйича гапириб ўтилди ҳамда келгусида бажарилиши керак бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, иштирокчилар маҳаллаларда бу борадаги ишлар самарадорлиги ошириш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш  бўйича ўз таклифларини билдиришди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари