ОЧИҚ МУЛОҚОТ МУАММО ЕЧИМИГА ҚАРАТИЛДИ
Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
-Мени қурилиши режалаштирилган намунавий лойиҳадаги арзон уй-жойларга эҳтиёжим катта,-дейди фуқаро Фурқат Эшназаров. –Қолаверса, 2 ёшли фарзандимга бола пули тўғирлаб беришингизни сўрайман. Бундай мурожаат яна кўплаб фуқаролар томонидан билдирилди. Яъни, Отаназар Саидов, Феруза Абдуллаева, Ойбек Абдримов, Дилдора Раҳимова, Интизор Болтаева, Руслон Жуманиёзов каби фуқаролар томонидан уй-жой, тоза ичимлик суви ҳамда электрь тармоғи билан боғлиқ муаммолар айтилди. Мазкур муаммоларни ўрганиш ва бартараф қилиш юзасидан чоралар белгиланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган мурожаатларнинг кўпи шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.