Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
Очиқ мулоқот давомида туман ҳокими барча иштирокчиларга туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга кўпроқ эътибор қаратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш орқали аҳолининг ишсиз қатламини, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд қисмини бандлигини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида ахборот бериб, келгусида қилиниши лозим бўлган режалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.