Унда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғининг ўринбосари Эргаш Бекчанов, сектор раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Очиқ мулоқот давомида туманда экин ерларидан, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, томорқа хизмати корхоналари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини янада кенгайтириш, аҳоли хонадонларини қамраб олиш даражасини ошириш ва маҳсулотлар экспорт қилиш имкониятларини янада кенгайтириш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, уларга кўчат, уруғлик олиш, иссиқхона қуришга молиявий кўмак кўрсатиш, субсидиялар ажратиш ва шу асосда янги иш ўринларини яратиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларини фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириб бориш муҳим эканлиги айтиб ўтилди. Бу орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши ва туман аҳолисига ва ташқи бозорга йил давомида арзон ва сифатли, рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш имкониятини яратилиши алоҳида таъкидланди.