ОГАҲИЙ - КЕЧА ВА БУГУН НИГОҲИДА
Бугун халқ орасида Огаҳий таҳаллуси билан танилган лирик шоир Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли таваллудига 213 йил тўлди.
Сана муносабати билан Қўшкўпир туман Ахборот кутубхона марказида Қўшкўпир туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи сардорлар кенгаши ҳамкорлигида “Огаҳий - кеча ва бугун нигоҳида” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда 32-сон мактаб ўқувчилари Огаҳий ижоди тўғрисида тайёрлаб келган саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Тадбирга журналистлар уюшмаси аъзоси М. Тиллаева, ёзувчи Эркин Эрматов, мактабларнинг ижодий маданий масалалари бўйича тарғиботчилари таклиф қилиндилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар ижодкорнинг босиб ўтган ибратли ҳаёт йўли, унинг бир-бирини такрорламас лирик асарлари ёш авлод учун туганмас маънавий хазина эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Тадбир давомида Огаҳий шеърлари асосида яратилган куй-қўшиқлар даврага янада файз киритди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ