ОИЛА – МУҚАДДАС ДАРГОҲ мавзусидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди
ОИЛА – МУҚАДДАС ДАРГОҲ
мавзусидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди
Оила жамиятнининг бир бўлаги. Унда ота-боболаримиз мероси, эртанги кунимиз умиди, ишончи бўлган ёшларимиз тақдири бор. Биз шу муқаддас қўрғонни қанчалик асраб-авайласак, келажагимизнинг муносиб ворислари бўлган ёшларни қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияласак ўз эзгу мақсадларимизга етган бўламиз. Республика маънавият ва маърифат маркази Қўшкўпир туман бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар тумандаги мактабларда “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказмоқда. Бугун тумандаги 1-сон ва 2-сон умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари учун давра суҳбатлари ташкил этилди. Учрашувда “Маърифатчилар” гуруҳи фаол аъзоси, туман кенгаши депутат С.Матёқубова ёшларни оилага тайёрлаш сир-асрорлари, жамиятда ўз ўринларини топишлари учун ўқиб изланишлари кераклиги ҳақида ўзининг керакли маслаҳат ва тавсияларини бериб ўтди. Шунингдек, давра суҳбати давомида мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, улар ўқиб-билим олишлари учун берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтди. Тарғибот учрашувлари давом этмоқда.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ