ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ
ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ
Республика маънавият ва маърифат туман бўлинмаси ҳамда дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 17,48,44-сон мактабларида "Оила муқаддас даргоҳ " мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ўтказилган давра суҳбатлари давомида ўқувчи ёшлар оилавий ҳаётнинг ўзига хос сир-асрорлари, оилавий низоларни бартараф этишда нималарга эътибор қаратиш хусусида мутасаддилардан тўлиқ маълумот олиш баробарида, улардан тўғри кўрсатма ва тавсияларга ҳам эга бўлдилар. Бундай тарғибот тадбирлари ёшларни оилага тайёрлашда дастуриламал, эрта никоҳларнинг, арзимаган сабаблар билан содир бўлаётган ажримларнинг олдини олишга катта ҳисса бўлиб қўшилади.