ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАРташкил этилди

Аёллар муаммоларини ўрганиш ҳамда тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика Комиссиясининг 2020 йил 28 ноябрдаги кенгайтирилган йиғилишининг 1-сонли баёни қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ  Маҳалла фуқаролари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва мутахассисларининг психологик билимларини мустаҳкамлаш мақсадида  қисқа муддатли ўқув-курслари ташкил этиш белгиланган эди. Бугун  Қўшкўпир тумани Маданият марказида Шовот ҳамда Қўшкўпир туманидаги барча маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар, ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари  учун 2 кунлик семинар ташкил этилди.

Семинарда раис ўринбосарларига  оила психологияси бўйича маърузалар ўтилмоқда. Бунинг учун УрДУ психологик ўқитувчилари жалб қилинган бўлиб, ўринбосарлар психология бўйича етарлича  маълумотга эга бўлмоқдалар. Шунингдек,  ўз билимларини мустаҳкамламоқдалар.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари